« Back

Футбол 03.09.2020 14:36

«Реал» футболчиси Мессини «Барселона»да қолишини истамоқда

Мадриднинг «Реал» клуби сардори Серхио Рамос азалий рақиб «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессининг жамоани тарк этиши мумкинлигига муносабат билдирди.

«Бир неча ҳафтадан буён биз – «Реал» футболчилари Мессининг «Барса»дан кетиши ҳақидаги хабарларни муҳокама қиляпмиз. Тўғри, аввало унинг ҳар қандай қарорини ҳурмат қилиш керак, бироқ Лео кетса «Эл-Класико» ва Испания футболига ҳам салбий маънода таъсири бўлади. Назаримда, унинг «Барселона»да қолиши кўпчилик учун фойдали бўлади», деган Серхио Рамос бугунги Миллатлар лигаси 1-тури доирасидан ўрин олган Испания-Германия ўйини олдидан.

Аввалроқ Мессининг отаси ва агенти Хорхе Месси «Барселона» президенти Хозеп Бартомеу билан суҳбатдан сўнг Леони ортиқ Каталонияда қолмаслигини таъкидлаган эди.

Эслатиб ўтамиз, Мессининг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг июлига қадар имзоланган ва агар қайси клуб у билан ушбу муддатдан аввал битим имзоламоқчи бўлса, келишувда кўрсатилган 700 миллион евро товон пулини тўлаши лозим бўлади.

ЎзА