« Back

Футбол янгиликлари 27.02.2020 15:14

ФУТБОЛЧИЛАР СИНОВДАН ЎТКАЗИЛДИ

Футбол бўйича жорий йилнинг март ойидан 2022 йилда Қатарда ўтадиган жаҳон чемпионатига саралаш турнирининг иккинчи босқич гуруҳ баҳслари давом эттирилишидан мухлислар хабардор албатта.

Ушбу нуфузли мусобақага пухта тайёргарлик кўриш мақсадида Вадим Абрамов бош мураббийлигидаги миллий терма жамоамиз БААда ўқув-машғулот йиғинида иштирок этди.

Йиғин доирасида миллий терма жамоамиз Беларусь миллий терма жамоасига қарши уюштирилган назорат-ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Ўйин давомида Вадим Абрамов миллий терма жамоага жалб этилган 17 нафар футболчини майдонга туширди. Кескин ва муросасиз курашлар остида кечган баҳс 26 дақиқада Павел Нехайчик томонидан Элдор Суюнов дарвозасига киритилган гол туфайли 1:0 ҳисобидаги беларусларнинг ғалабаси билан якунланди.