ДУНЁДА
04.07.20

• Канадада коронавирус пандемиясига қарши ўз жонини хатарга қўйиб кураш олиб бораётган ва шундай оғир вақтда ҳам Канада аҳолисини энг зарур маҳсулотлар билан таъминлаётган шифокорлар, кўнгиллилар, озиқ-овқат дўконлари ходимлари ва бошқа ишчилар шарафига махсус танга чиқарилди. Танганинг бир томонида Канада рамзи ҳисобланган заранг дарахти барги билан кесишган юрак тасвири туширилган. Иккинчи томонида эса катта юрак ўртасида қучоқлашиб турган одамлар гуруҳи акс этган. Тасвирнинг тагида мамлакатнинг расмий тили ҳисобланган инглиз ва французчада «Раҳмат» сўзи туширилган. Ушбу танганинг нархи 9 канада доллари ва 95 цент (тахминан 7,5 АҚШ доллари). Тангани фақат онлайн тарзда буюртма бериб харид қилиш мумкин. Тангаларни сотишдан тушган маблағ Канаданинг коронавирусга қарши кураш бўйича хайрия фондига ўтказилади.

• Нур-Султондаги Миллий мудофаа университетида Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг монументи очилди, дея хабар беради мамлакат президенти расмий сайти. Қасим-Жомарт Тоқаев очилиш маросимида онлайн режимида иштирок этди. Унинг айтишича, Миллий мудофаа университетида ҳайкал ўрнатилиши чуқур рамзий аҳамият касб этади, чунки Қозоғистон Қуролли Кучлари айнан мамлакат мудофаа қобилиятининг мустаҳкамланишга катта эътибор қаратиб келган Назарбоев фармони билан ташкил этилган. Тоқаев мамлакатнинг стратегик йўлини белгилаб берган ва халқни жипслаштирган Назарбоевни замонавий Қозоғистон асосчиси дея таърифлади. «Тинчлик ва барқарорлик, фаровонлик ва бирлик – бу Елбаси сиёсати самарасидир. Ҳар бир давлат тарихида ўзидан беқиёс из қолдирган ноёб шахслар бўлади. Ўсиб келаётган авлод олдидаги бурч - уларнинг хизматларини қадрлаш ва ҳурмат қилишдан иборат», – деди президент.

« Back

Про-лига 21.07.2020 13:14

Ўйинларни қолдириш навбати Суперлигадан кейин Про-лигага ҳам келди

Бир мунча соат олдин Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Суперлиганинг баъзи клублари футболчиларида пандемия билан боғлиқ вазиятлар туфайли юқори лиганинг 10-тур баҳслари 28 июлга қадар қолдирилганлигини маълум қилганди. Ҳозиргина Про-лига бўйича ҳам расмий хабарлар пайдо бўлди.

Суперлига клублари каби Про-лига жамоалари ҳам пандемия даврида СEОА билан келишилган йўриқнома шартларига риоя қилишда қийинчиликларга дуч келмоқда. Хусусан, «Динамо» ва «Хоразм» клубларида вирус юқтириб олган футболчилар бўлиши мумкинлиги борасида гап-сўзлар бўлди.

Шуларни инобатга олиб, қолаверса, ЎзПФЛнинг Про-лига учрашувлари трансляциясини йўлга қўйиш масаласида УзРепорт билан келишувга биноан август ойидан бошлаб камида биттадан учрашув ёритиб борилиши нуқтаи-назаридан, ва албатта футболчилар саломатлигини ўйлаб, Про-лига беллашувлари август ойидан бошлаб давом эттириладиган бўлди.

Ойбек ЮНУСОВ,
ЎзА