« Back

Спорт ўйинлари 08.09.2020 13:15

МДҲ мамлакатлари спорт ўйинлари 2021 йилга қолдирилди

Қозон шаҳрида МДҲ мамлакатларининг биринчи спорт ўйинлари мусобақаси октябрь ойида ўтказилиши керак эди.

Мусобақалар коронавирус пандемияси сабаб 2021 йилга кўчирилди. Бу ҳақда Татаристон спорт вазири Владимир Леонов баёнот берди.

Даставвал бу ўйинлар 20-27 августда ўтказилиши режалаштирилган, бироқ коронавирус сабаб сентябрь, кейин октябрь ойига кўчирилган эди. Энди 2021 йилнинг ёзида ўтказиш режалаштирилмоқда.

Маълумот ўрнида, МДҲ мамлакатларининг биринчи спорт ўйинларида 14-23 ёшли атлетлар 22 спорт тури бўйича 280 медаль учун беллашади.

ЎзА