ДУНЁДА
04.07.20

• Канадада коронавирус пандемиясига қарши ўз жонини хатарга қўйиб кураш олиб бораётган ва шундай оғир вақтда ҳам Канада аҳолисини энг зарур маҳсулотлар билан таъминлаётган шифокорлар, кўнгиллилар, озиқ-овқат дўконлари ходимлари ва бошқа ишчилар шарафига махсус танга чиқарилди. Танганинг бир томонида Канада рамзи ҳисобланган заранг дарахти барги билан кесишган юрак тасвири туширилган. Иккинчи томонида эса катта юрак ўртасида қучоқлашиб турган одамлар гуруҳи акс этган. Тасвирнинг тагида мамлакатнинг расмий тили ҳисобланган инглиз ва французчада «Раҳмат» сўзи туширилган. Ушбу танганинг нархи 9 канада доллари ва 95 цент (тахминан 7,5 АҚШ доллари). Тангани фақат онлайн тарзда буюртма бериб харид қилиш мумкин. Тангаларни сотишдан тушган маблағ Канаданинг коронавирусга қарши кураш бўйича хайрия фондига ўтказилади.

• Нур-Султондаги Миллий мудофаа университетида Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг монументи очилди, дея хабар беради мамлакат президенти расмий сайти. Қасим-Жомарт Тоқаев очилиш маросимида онлайн режимида иштирок этди. Унинг айтишича, Миллий мудофаа университетида ҳайкал ўрнатилиши чуқур рамзий аҳамият касб этади, чунки Қозоғистон Қуролли Кучлари айнан мамлакат мудофаа қобилиятининг мустаҳкамланишга катта эътибор қаратиб келган Назарбоев фармони билан ташкил этилган. Тоқаев мамлакатнинг стратегик йўлини белгилаб берган ва халқни жипслаштирган Назарбоевни замонавий Қозоғистон асосчиси дея таърифлади. «Тинчлик ва барқарорлик, фаровонлик ва бирлик – бу Елбаси сиёсати самарасидир. Ҳар бир давлат тарихида ўзидан беқиёс из қолдирган ноёб шахслар бўлади. Ўсиб келаётган авлод олдидаги бурч - уларнинг хизматларини қадрлаш ва ҳурмат қилишдан иборат», – деди президент.

« Back

Суперлига 27.07.2020 16:22

COCA-COLA Суперлига 3 августдан, марказлашган ҳолда давом эттирилади

Пандемия балоси туфайли кучайтирилган карантин даврида ЎзПФЛ мусобақаларни авом эттириш учун турли чоралар қўлламоқда. Ҳозиргина Суперлига ўйинларини давом эттириш учун қуйидаги қарор қабул қилинди.

4-тур учрашувларидан бошлаб қайта тикланган Coca-Cola Суперлиганинг яна 6 тур учрашувлари муваффақиятли ўтказилди. 10-тур арафасида эса жамоаларда касалланиш ҳолатлари пайдо бўла бошлади. Шундан келиб чиқиб, ЎзПФЛ июль ойининг сўнгги ўн кунлигига режа қилинган 10-11 тур учрашувларини қолдиришга мажбур бўлди.

Куз фаслининг ҳар бир ойида ЎзПФЛ 10 кундан муддатни миллий терма жамоага беришига тўғри келади. Демак, умумий яна 30 кун давомида миллий чемпионат ўйинларини ўтказишнинг иложи бўлмайди. Шундан келиб чиқиб, ЎзПФЛ вақтдан ютказмаслик учун Суперлиганинг I даврасини марказлаштирилган ҳолда якунлашга қарор қилди. Режага кўра, 3 августдан бошлаб Суперлига қайта тикланади ҳамда 15 август куни I давра ўз якунига етади. Якшанбадан ташқари ҳар куни футбол учрашувлари ўтказилади. Якшанба кунларида эса клублар умумий текширувдан ўтказилади.

Бунда ҳар бир клуб ўзи истиқомат қиладиган объектдан фақатгина машғулот ва ўйин майдонларига ўз автобусида сафар этади. Клублар қароргоҳи талаб этилган кунларда мунтазам дезинфекция қилинади. Ҳар бир клуб жой олган объект назоратда бўлиб, делегация олдига бегона кишилар қўйилмайди. Икки ҳафта давомида футболчилар ҳам бошқа юмуш билан ташқарига чиқарилмайди.

Шунингдек, ЎзПФЛ ЎФА ёрдамида ҳакамлар гуруҳини ҳам алоҳида объектда бўлишларини таъминлайди. Улар ҳам карантин қоидаларига тўла амал қилиши таъминланади. 15 августга қадар мамлакатдаги вазият яхшиланса, Ўзбекистон Coca-Cola кубоги учрашувларидан бошлаб уй-сафар тизимига қайтилади. Бу қарор ҳолатнинг қандай кечишидан келиб чиқиб, қайта муҳокама қилинади.

Марказлашган мусобақада кунига учтадан ортиқ учрашув ўтказилмайди. Бу ҳолат нафақат трансляция ҳуқуқига эгалик қилувчи Спорт-ТВ учун, балки бошқа ОАВ учун ҳам қулайлик яратади. Қуйида учрашувлар тақвими билан танишиш имконияти бор. Қайси учрашувнинг қайси майдонда ўтиши масаласига ЎзПФЛ келаётган ҳафта аниқлик киритади.

Coca-Cola Суперлига. 10-тур

3 август, душанба

НАСАФ — СЎҒДИЁНА

БУНЁДКОР — МEТАЛЛУРГ

АГМК — ЛОКОМОТИВ

4 август, сешанба

ҚЎҚОН-1912 — ПАХТАКОР

МАШЪАЛ — АНДИЖОН

ҚИЗИЛҚУМ — БУХОРО

5 август, чоршанба

СУРХОН — НАВБАҲОР

11-тур

6 август, пайшанба

СЎҒДИЁНА — БУНЁДКОР

7 август, жума

ПАХТАКОР — НАСАФ

АНДИЖОН — АГМК

ЛОКОМОТИВ — ҚЎҚОН-1912

8 август, шанба

НАВБАҲОР — МАШЪАЛ

МEТАЛЛУРГ — ҚИЗИЛҚУМ

БУХОРО — СУРХОН

12-тур

10 август, душанба

АГМК — НАВБАҲОР

ҚИЗИЛҚУМ — СЎҒДИЁНА

11 август, сешанба

АГМК — НАВБАҲОР

СУРХОН — МEТАЛЛУРГ

ҚИЗИЛҚУМ — СЎҒДИЁНА

12 август, чоршанба

МАШЪАЛ — БУХОРО

13-тур

13 август, пайшанба

АНДИЖОН — ПАХТАКОР

ЛОКОМОТИВ — НАСАФ

14 август, жума

СЎҒДИЁНА — СУРХОН

НАВБАҲОР — ҚЎҚОН-1912

БУНЁДКОР — ҚИЗИЛҚУМ

15 август, шанба

БУХОРО — АГМК

МEТАЛЛУРГ — МАШЪАЛ.

3 августга қадар жамоаларда бугунги кундаги вазият ҳақида етарлича хулоса чиқариш, касалланган футболчиларга ғамхўрлик қилиш ва уларни оёққа турғазишда имконият бўлади. 3 августдан бошлаб эса эҳтимолий касалланиши мумкин бўлган футболчилар масаласи билан шуғулланиш учун СEОА ёрдамида алоҳида комиссия тузилади. Бунда касалланган футболчи билан яқин мулоқотда бўлганлар тарихи ўрганилади ва улар белгиланган тартибда изоляцияга олинади.

Футболчиларга ва клублар персоналларига машғулотлардан ташқари вақтларда бир-бирларидан масофа сақлаш тавсия этилади. Зеро жамоанинг кейинги натижаларига бу ўз таъсирини кўрсатади. Ҳар бир клуб асосий таркибида 45 нафаргача футболчи рўйхатдан ўтказилганидан келиб чиқиб, эҳтимолий касалланган футболчилар майдонга туша олмаса, уларнинг ўрни бошқа футболчилар билан тўлдирилади. Яъни, карантин қоидаларига қатъий амал қилган ва интизоми кучли бўлган клублар бундан табиийки ютади.

ЎзПФЛ осон бўлмаган даврда футбол клубларини бир ёқадан бош чиқаришга, ўз ишига масъулият билан ёндашишга чақиради ҳамда футбол жамоатчилигига саломатлик тилайди.

Ойбек ЮНУСОВ,
ЎзА