« Back

Токио-2020 06.10.2020 14:17

Токио-2020: София шаҳри Европа қитъаси саралашига мезбонлик қилади

Европа Бутунжаҳон таэквондо (WТE) федерацияси Токио-2020 Олимпиадаси учун қитъанинг саралаш турнири Болгария пойтахти – София шаҳрида 2021 йилнинг 30-31 январь кунлари ўтишини эълон қилди.

Ушбу мусобақа коронавирус пандемияси сабаб икки марта қолдирилган эди. Аввалига Италиянинг Милан шаҳри 17-19 апрель кунлари мезбон бўлиши керак эди, кейинроқ саралаш Россия пойтахти Москвада ўтиши эълон қилинди, аммо у ҳам бекор қилинди.

Маълумот учун, Осиё қитъаси саралаш баҳслари аввал Хитойнинг Уси шаҳрида бўлиб ўтиши керак эди. Кейинроқ мусобақа Иордания пойтахтига кўчирилганди.

Эслатиб ўтамиз, Токиодаги ёзги Олимпиада баҳслари 2021 йилнинг 23 июлидан 8 августига қадар бўлиб ўтади.

ЎзА