« Back

Турнир 09.09.2020 13:21

Абдураҳмон Абдуллаев «Форфан» лақабли оти билан халқаро турнир ғолиби бўлди

Латвия пойтахти Рига шаҳрида 3-6 сентябрь кунлари от спортининг конкур йўналиши бўйича “FEI CSI2*-W” халқаро турнири ўтказилди. Дунёнинг элликка яқин мамлакатлари чавандозлар орасида Абдураҳмон Абдуллаев юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қила олди.

Ҳамюртимиз дастлаб “Camerlane” лақабли тулпорида тўртинчи ўринни қайд этди, кейин эса “For Fan” лақабли оти билан муваффақият қозонди. Ушбу босқичдаги энг яхши натижа – 38.58 сония айнан юртдошимизга тегишли бўлди. Шу тариқа, соврин жамғармаси 4000 еврони ташкил қилувчи турнирда вакилимиз 1400 евро миқдорида пул мукофотига ҳам эга бўлди.

“FEI CSI2*-W”, Рига. Конкур.

1. Абдураҳмон Абдуллаев (Ўзбекистон, “For Fan”) – 38.58 сония

2. Матас Петратис (Литва, “Heinkenen”) – 40.11

3. Урмас Раг (Эстония, “Ventisette”) – 40.76.

Ойбек ЮНУСОВ,
ЎзА