« Back

Жаҳон чемпионати – 2022 11.10.2019 14:16

ТЕРМА ЖАМОАМИЗ ВА НИҲОЯТ ҒАЛАБА ҚОЗОНДИ

TERMA JAMOAMIZ VA NIHOYAT GʻALABA QOZONDI.10.10.19.M.AMIN_00001 Мамлакатимиз футбол бўйича миллий терма жамоаси 2022 йили Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати саралаш ўйинларидаги иккинчи ўйинини Яман термасига қарши ўтказди.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон терма жамоаси саралаш баҳсларининг “D” гуруҳида Саудия Арабистони, Фаластин, Яман ва Сингапур миллий термалари билан ўзаро рақобатлашмоқда.

“Пахтакор” марказий стадионида Яманга қарши ўтган учрашувда Вадим Абрамов бошчилигидаги терма жамоамиз 5:0 ҳисобида зафар қучиб, муҳим уч очкони қўлга киритди. Терма жамоамизга ғалаба келтирган голларга Санжар Қодирқулов, Элдор Шомуродов, Жамшид Искандеров, Ислом Тўхтахўжаев, Игорь Сергеев муаллифлик қилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси саралаш босқичидаги учинчи ўйинини 15 октябрь куни сафарда Сингапур термасига қарши ўтказади.

Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ,

ЎзА мухбири